Call-центр

График работы Горячей линии 78-150-69-66:
  • Пн. 09:00 - 20:00
  • Вт. 09:00 - 20:00
  • Ср. 09:00 - 20:00
  • Чт. 09:00 - 20:00
  • Пт. 09:00 - 20:00
  • Сб - выходной
  • Вс - выходной
График работы Районных отделений сбыта:
  • Пн. 09:00 - 18:00
  • Вт. 09:00 - 18:00
  • Ср. 09:00 - 18:00
  • Чт. 09:00 - 18:00
  • Пт. 09:00 - 18:00
  • Сб, вс - выходной
  • Обед: 13:00 - 14:00
  •  

 

 

 

Главная / Пресс-центр

Пресс-центр

«БЎЗСУВ» Аэрация станциясида учрашув

29.08.2019

 

СУВСОЗ” ДУК тизимидаги “БЎЗСУВ” аэрация станциясида корхонага яқин ҳудудда истиқомат қилувчи “Намуна” маҳалла аҳолиси вакиллари таклиф этилдилар.

Тошкент вилояти Зангиота тумани «Намуна» маҳалласида истиқомат қилувчи йигирма кишидан иборат аҳоли вакиллари «БЎЗСУВ» иншоотида тўпланишди. Уларни қизиқтирган барча саволларга жавоблар ва маълумотлар бериш учун «Уй-жой коммунал хизмат вазирлиги» дан мутахассис ходим, «СУВСОЗ» ДУК Бош технологи, Касаба уюшмаси раиси, «Тошканализация» корхонаси раҳбари, Тошкент шаҳар санитария-эридемиология станцияси вакили, «БЎЗСУВ» аэрация станцияси раҳбари, бош инженери, бош технологи, лабаротория ходимлари ҳам ҳозир бўлдилар. Келувчилар бир четдан бутун технологик жараённи ўз кўзлари билан кўриб гувоҳ бўлдилар. Шаҳар канализация тармоқларидан келаётган оқава сув ҳолати, унинг биринчи босқич тозаланиши, иккинчи босқич тозаланиши, тиндирилиши, биологик қайта ишланиши, турли кимёвий усулларда зарарсизлантирилиши, кислород билан бойитилиб, микроэлемантлари ҳаётбахшлигини сақлаб қолиниши ва ниҳоят, гипохлорид қайта ишловидан ўтказилгандан кейингина Бўзсув каналига қуйилишигача бўлган жараёнларни ташриф буюрувчилар ўз кўзлари билан кўрдилар. Ичимлик водопровод кранидан тушаётган сувнинг тиниқ ва зилоллиги билан станциядан каналга қуйилаётган сувнинг тиниқлиги солиштирилганида, шикоят билан келган ва станция фаолиятидан шубҳаланиб юрган одамларнинг юзлари ёришди. Дарҳақиқат, станция ва «СУВСОЗ» мутасаддилари айтганларидай, каналдаги нохуш аҳвол станциянинг носоз ишлаши, унинг ходимларининг лоқайдлиги ва беписандлиги оқибати эмас, балки бутунлай бошқа омиллар сабаб эканлигига иқрор бўлдилар.

Шундан сўнг меҳмонлар станция маъмурияти олдида, очиқ ҳавода уюштирилган қисқагина мажлис-брифингга таклиф қилиндилар. Улар экскурсия давомида ўзлари кўриб гувоҳ бўлган барча жараёнларга шарх бериб ўтилди, керакли рақамлар келтирилди, берилган саволларга уларни қониқтирувчи жавоблар берилди. Ушбу саволларда «Намуна» маҳалласида яшовчи кекса отахонлардан Устемир Турлиев, Тойир Юсуповлар, шунингдек Мамлакат Садиқова, Насиба Турлиевалар фаол бўлишди. Улар томонидан берилган саволларга жавоблар берилди, улар томонидан ўртага ташланган таклиф ва мулоҳазалар тегишлича ўрганиш учун қабул қилинди.

Оқсоқол отахон У.Турлиев “БЎЗСУВ” аэрация станцияси ишчи-хизматчиларига ишларида муваффақиятлар тилаб, дуо қилдилар. Меҳмонларга эсдалик сифатида “СУВСОЗ” ДУК рамзлари туширилган канцелярия буюмлари ҳадя этилди.


СУВСОЗ” ДУК Ахборот хизмати.


 
Все Новости